
Илм-фан
Туркияда Тил байрамининг 93 йиллиги муносабати билан 26 сентябрь куни мамлакат пойтахти Анкара шаҳрида Турк тили жамияти томонидан ижодкорларга "Тилда, фикрда, ишда бирлик! Турк дунёси адабиёти мукофотлари" топширилди. Совриндорлар орасидан ўзбекистонлик шоир Миразиз Аъзам ҳам ўрин олган. Бу ҳақда Анадолу агентлиги маълум қилди.
Туркий давлатлар ташкилоти ва Турк тиллари жамияти ҳамкорлигида 2022 йилдан буён анъанавий тарзда ўтказиб келинадиган «Тилда, фикрда, ишда бирлик! Турк дунёси адабиётлари мукофотлари» туркий дунёни адабиёт орқали яқинлаштиришга ҳизмат қилади.
Туркий Давлатлар Ташкилоти Оқсоқоллар Кенгаши раиси Бинали Йилдирим, Отатурк номидаги Маданият, тил ва тарих олий муассасаси раҳбари, элчи профессор Деря Орс ва Турк тили жамияти президенти профессор Усмон Мерт мезбонлиги, Туркий Давлатлар Ташкилоти Оқсоқоллар Кенгаши Раиси Бинали Йилдирим иштирокидаги тақдирлаш маросими Отатурк номидаги Маданият, тил ва тарих олий муассасаси Билкент кампусида бўлиб ўтди.
Туркия ва хориждаги тегишли муассасалардан таклиф қилинган номзодлар Турк тили жамиятининг тегишли аъзолари ва мутахассис олимлардан иборат танлов комиссияси томонидан баҳоланган.
Мукофот учун Озарбойжондан Профессор Заҳид Ҳалил, Қозоғистонлик Сауле Досжан, Қирғизистондан Профессор Сулейман Рисбаев, Шимолий Кипр турк республикасидан Ширин Заферюлдузи Заимоға ўғли ва Ўзбекистондан Миразиз Аъзам лойиқ топилган.
Тақдирлаш маросимида Миразиз Аъзамнинг қизи Орзу Аъзам қатнашиб, мукофотни қабул қилиб олди.
Турк тили жамияти турк мутафаккири Исмоил Гаспиралининг «Тилда, фикрда, ишда бирлик!» идеологиясидан келиб чиққан ҳолда турк тилини ҳимоя қилиш, ривожлантириш ва кенг тарғиб қилишга қаратилган турк тили бўйича тадқиқотларни давом эттирмоқда.
Жамият
Илм-фан
Спорт
Жамият
Жамият
Маданият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ