
Сиёсат
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Музаффарбек Мадраҳимов ва АҚШ давлат котибининг қуролларни назорат қилиш ҳамда халқаро хавфсизлик масалалари бўйича ўринбосари Брент Кристенсен ядровий ҳамкорлик тўғрисидаги ўзаро англашув меморандумини имзолади.
Кристенсеннинг таъкидлашича, Вашингтон терроризмга қарши кураш ва хавфсизлик соҳасидаги бошқа умумий чақириқлар масалаларидаги ҳамкорлик учун Тошкентга миннатдорлик билдиради.
“АҚШ ва Ўзбекистон ўртасидаги иқтисодий алоқалар мустаҳкам асосга эга бўлиб, ядровий энергетика, муҳим минераллар ва бошқа тармоқларда инвестиция салоҳияти ўсиб бормоқда”, — деб ёзди АҚШ Давлат департаменти вакили Х ижтимоий тармоғида.
У ядровий ҳамкорликка оид меморандум имзоланиши икки мамлакат мутахассислари ва саноати ўртасида атом энергетикаси соҳасида кенгроқ ҳамкорлик учун асос яратишини қайд этди.
“Бу (АҚШ президенти Доналд) Трампнинг Америка ядро саноатига жаҳон миқёсида рақобат қилишга кўмаклашишга қаратилган фармонига тўлиқ мос келади”, — деди Кристенсен.
Сиёсат
Жамият
Жамият
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ