
Жамият
“Ўзгидромет” дам олиш кунлари қандай об-ҳаво бўлишини маълум қилди.
Қорақалпоғистон Республикасида ҳаво бироз булутли бўлади, 28–29-сентябрда баъзи жойларда ёмғир ёғади. 30-сентябрда кечаси ва эрталаб баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин. 1-октябрда ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.
Ҳарорат 28-сентябрь кечаси 10-15 даража, кундузи 20-25 даража бўлади, 29-сентябрь ва 1-октябрда кечаси 6-11 даражагача, кундузи 15-20 даражагача пасаяди.
Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. 29-сентябрь–1-октябрда кечаси 6-11 даражагача, кундузи 15-20 даражагача пасаяди.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 29-сентябрь–1-октябрда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 28-30-сентябрда 12-17 даража, 1-октябрда 8-13 даража, кундузи 28-29-сентябрда 27-32 даража бўлади, 30-сентябрь ва 1-октябрда 20-25 даражагача пасаяди.
Тошкент, Сирдарё, Жиззах, Самарқанд вилоятларида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 1-октябрда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 12-17 даража, кундузи 28-29-сентябрда 26-31 даража бўлади, 30-сентябрь ва 1-октябрда 20-25 даражагача пасаяди.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 12-17 даража, кундузи 28-30-сентябрда 28-33°, 1-октябрда 26-31 даража бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 12-17 даража, кундузи 28-30-сентябрда 25-30 даража, 1-октябрда 23-28 даража бўлади.
Сиёсат
Жамият
Жамият
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ