Ўзбекистонликлар яна Жанубий Кореяга мавсумий ишларга жалб қилинади

Сақлаш
15:46 / 26.09.2025 23 0

Ўзбекистон фуқароларини Жанубий Кореяда мавсумий меҳнат ишларида (Е-8) иштирок этиш дастурига қайта жалб қилиш бўйича келишувга эришилди.

 

Хабар берилишича, Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Олимжон Абдуллаев бошчилигидаги делегацияси кеча Жанубий Кореяга ташкил этилган амалий ташриф доирасида Корея Республикаси адлия вазири ўринбосари, Корея иммиграция хизмати комиссари Ким Жонг До билан учрашув ўтказди.

 

Учрашувда ҳамкорликнинг долзарб йўналишлари, жумладан, Ўзбекистон фуқароларининг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш, малакаларни ўзаро тан олиш ва касб-ҳунар таълимини ривожлантириш, ноқонуний миграцияни қисқартириш, шунингдек, одам савдоси ва жиноятчиликка қарши курашиш масалалари муҳокама қилинди.

 

Музокаралар якунида Ўзбекистон фуқароларини Кореяда мавсумий меҳнат ишларида (Е-8) иштирок этиш дастурига қайта жалб қилиш бўйича келишувга эришилди.

 

Ноқонуний миграцияга қарши курашиш, меҳнат мигрантлари учун шароитлар яратиш ва ҳамкорликни чуқурлаштириш мақсадида мунтазам видеоконференсалоқа ўтказиш учун ишчи гуруҳ тузиш тўғрисида қарор қабул қилинди.

 

Ўзбекистонликлар Кореяга мавсумий ишларга юборилиши май ойида айтилган эди. Агарда ўзбекистонлик ишчилар Кореянинг меҳнат қонунчилигини бузмаса, нолегал фаолиятга ўтмаса, ўз иш жойларини асоссиз ташлаб кетмаса, Корея томони ҳамюртлар учун ҳар қандай ишчи виза турини энг юқори даражада очиб беришга тайёрлигини билдирган

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//