
Жамият
Самарқандда республикадаги илк ерости чиқинди сақлаш мажмуаси ташкил этилди, деб хабар бермоқда Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги.
2 та ярим ерости чиқинди сақловчи махсус қутилар мажмуаси Самарқанд шаҳри Қорасув массиви “Обод маскан” МФЙда ишга туширилган. Таъкидланишича, у аҳолидан тўпланадиган маиший чиқиндиларнинг атрофга сочилиб кетиши ва иссиқ кунларда турли нохуш ҳидлар тарқалишининг олдини олиб, шу тариқа фуқароларга қулай шарт-шароит яратади.
Мазкур ерости мажмуаси 2 метр чуқурликда жойлаштирилган бўлиб, уларнинг ҳар бирига 2 тадан жами 4 та махсус контейнер ўрнатилган. Контейнерларнинг сиғими 3 метр куб (550 литр)ни ташкил этади ва 1000−1500 нафар аҳолига хизмат қила олади. Келгусида ҳудудда яна 5 та шундай ер ости мажмуасини қуриш режалаштирилган.
Бу каби чора-тадбирлар республика бўйича давом эттирилади, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, Самарқандда чиқиндидан электр энергияси ишлаб чиқарувчи SUS Environment Samarkand заводи қурилмоқда, унинг қурилишига июль ойида старт берилган эди. Лойиҳага 150 млн доллар тўғридан-тўғри инвестиция жалб қилиниб, у кунига 1500 тонна чиқиндини термик қайта ишлайди ва йилига 240 млн кВт электр энергияси ишлаб чиқаради.
Сиёсат
Жамият
Жамият
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ