
Жамият
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ижтимоий тармоқларда тарқалаётган “Ўзбекистонда суперконтракт тўлиқ бекор қилинди” мазмунидаги хабарлар ҳақиқатга тўғри келмаслигини маълум қилди.
Қайд этилишича, Вазирлар Маҳкамасининг 2025-йил 13-сентябрдаги 578-сонли қарори билан 2017-йил 20-июнда қабул қилинган 393-сонли қарор ўз кучини йўқотган.
393-сонли қарорга асосан, кириш имтиҳонларида 56,7 баллдан кам балл тўплаган абитуриентларга биринчи ўқув йилига амалдаги оширилган тўлов-контрактнинг таълим йўналиши бўйича белгиланган энг юқори миқдоридан 2 баробарига тенг тўловни амалга ошириш шарти билан ўқишга кириш имкони берилар эди. Ҳозирги кунда айнан шу тартиб бекор қилинган.
Эндиликда тўлов-контракт миқдори амалда ўрнатилган базавий тўлов-контракт миқдорига нисбатан қуйидаги миқдорларда белгиланади:
– 1,05 баллгача етмаган абитуриентлар учун — базавий тўлов-контракт миқдорининг 1,5 баробари;
– 1,06 баллдан 2,05 баллгача етмаган абитуриентлар учун — базавий тўлов-контракт миқдорининг 2,0 баробари;
– 2,06 баллдан 3,05 баллгача етмаган абитуриентлар учун — базавий тўлов-контракт миқдорининг 2,5 баробари;
– 3,06 баллдан 4,05 баллгача етмаган абитуриентлар учун — базавий тўлов-контракт миқдорининг 3,0 баробари миқдорида.
Таъкидланишича, қабул чегараларига 4,05 баллдан ортиқ балл етмаган абитуриентлар учун табақалаштирилган тўлов-контракт миқдорлари олий таълим муассасалари ректорлари (директорлари) томонидан базавий тўлов-контрактнинг 3,0 баробаридан кам бўлмаган миқдорда белгиланади.
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Сиёсат
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ