
Жамият
Наманган вилояти Норин тумани ҳокими яқинда кўчиб ўтган контейнер уйи эшигида фуқаро томонидан хат қолдириб кетилди.
Маълум бўлишича, хат муаллифи Қўлдошева Салима бўлиб, у оиласи уйсиз қолишида туман ҳокимини айблаган.
«Сизнинг қарорингиз туфайли биз оилавий уйсиз қолган эдик. Онам сарсон-саргардонликда вафот этди. Мен турмуш қурганман, укам эса ҳануз уйсиз, уйланолмай, ватан қилолмай юрибди. Ишонамизки, сиз қачондир ўз уйингизга қайтасиз, биз эса 13 йилдан бери қайтолмаяпмиз», дейилади хатда.
Норин тумани ҳокимлиги бунга расмий муносабат билдирди.
Таъкидланишича, фуқаронинг хати юзасидан Норин тумани ҳокимлиги Ишчи гуруҳи ўрганиш олиб борган.
Мурожаатчи фуқаро Салима Қўлдошева билан кўришиб, хатни ёзиш сабаби сўралганда, фуқаро мавжуд муаммолари юзасидан туман ҳокими ёки туман ҳокимлигига аввал мурожаат қилмагани аниқланган.
«Ҳозирда туман ҳокими томонидан С. Қўлдошевага амалий ёрдам кўрсатиш чоралари кўрилмоқда. Хусусан, «Аёллар дафтари»га рўйхатга киритилди. Укаси А. Қўлдашев айни вақтда хорижда эканлиги учун маҳалла ёшлар етакчиси иштирокида видеоалоқа орқали гаплашганлиги, 10 кун ичида миграциядан қайтариш ҳамда ўзига мос ишга жойлаш чоралари кўрилаётганлигини маълум қиламиз», дейилади ҳокимлик муносабатида.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ