
Жамият
Миграция агентлиги ва Словакиянинг Volkswagen заводи машинасозлик соҳасида бўш иш ўринларини таклиф қилмоқда.
Иш ўринлари 60 та бўлиб, танловга жалб этилганлар сони 200 нафарни ташкил этади. Танлов ўтказувчи ташкилот – Миграция агентлиги. Танлов онлайн суҳбат асосида олиб борилади.
Иш ўринлари қуйидаги йўналишлар бўйича:
▪️ автомобиль йиғиш;
▪️ бўяш;
▪️ двигатель ва шассиларни йиғиш;
▪️ конвеерда ишлаш;
▪️ ишлаб чиқариш ускуналари ва механизмларини бошқариш.
Танловда 40 ёшгача бўлган, ишлаб чиқаришда тажрибаси бор, рус тилини мулоқот даражасида биладиган эркаклар иштирок этиши мумкин.
Ойлик маоши биринчи 2 ойда 1274 доллардан (тахминан 15 млн 500 минг сўм), кейинги ойлардан эса 1514 доллардан (тахминан 18 млн 430 минг сўм) тўланади.
Бундан ташқари, бонус тариқасида 13-14-ойлик, ойликнинг 26 фоизигача мукофот пули берилади.
Синов муддати 3 ой. Иш жадвали 3 сменалик бўлиб, ҳафтасига 5 кун (37,5 соат).
Турар жой иш берувчи томонидан берилади ва ойига 334 доллар ходимнинг ойлик маошидан ушлаб қолинади (Бу юқорида кўрсатилган ойликдан ҳоли бўлиб, юқоридаги сумма ушбу харажатдан ташқари ҳисобланган).
Номзодларга қуйидаги имтиёзлар берилади:
▪️ аэропортдан иш жойигача трансфер;
▪️ овқатланиш иш вақтида иш берувчи ҳисобидан;
▪️ тиббий ва ижтимоий суғурта;
▪️ махсус кийим;
▪️ кейинчалик оила билан бирлашиш имкони.
Номзодлар қуйидаги харажатларни ўз ҳисобидан қоплайди:
▪️ ишчи виза - 100 доллар;
▪️ авиабилет - 300 доллар.
Ушбу харажатларни Миграция агентлиги қисман қоплаб беради.
Йўналишлар ҳақида батафсил маълумот олиш учун ушбу ҳаволага кирилади.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ