
Жамият
Тошкент шаҳар Чилонзор туманидаги 357-сонли мактабнинг 11-синф ўқувчиси Нозимахон Қадамова халқаро IELTS имтиҳонидан максимал натижа – 9.0 баллни қўлга киритди.
2008 йилда Тошкент шаҳрида туғилган Нозимахон 2023 йилдан бери инглиз тилини ўрганиб келади.
У қайд этган натижа қуйидагича:
▪️ Листенинг — 8.5;
▪️ Реадинг — 9.0;
▪️ Wритинг — 9.0;
▪️ Спеакинг — 8.5;
Эндиликда у бу ютуғи билан Ўзбекистонда IELTS'дан максимал баллни қўлга киритган энг ёш ўқувчи ҳисобланади.
«Қадамова Нозиманинг бундай юқори натижага эришиши нафақат унинг шахсий тиришқоқлиги ва иқтидори, балки мактабимизнинг малакали педагоглари томонидан берилган сифатли таълимнинг натижасидир. Биз бундай ютуқлар билан фахрланамиз ва барча ўқувчиларимизни келгусида ҳам шундай зафарлар қучишларига тилакдошмиз!» – дейилади мактаб маъмурияти хабарида.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ