Ўзбекистонда олтин нархи йил бошидан бери 32 марта рекордни янгилади

Сақлаш
15:54 / 24.09.2025 74 0

Ўзбекистонда 24-сентябрь куни олтин қуймалар нархи янги рекорд даражада ошди.

 

Марказий банк маълумотларига кўра, бир грамм олтин нархи 1 535 840 сўмни ташкил этди. Бу бир кун аввалги нархдан 0,9 фоизга юқоридир. 5 граммли олтин қуймалар нархи 7 миллион 679 минг сўм бўлди ва аввалги рекорд нархдан 70 сўмга ошди.

 

24-сентябрь ҳолатига кўра олтин қуймалари нархи қуйидагича

  • 5 граммли  —7 миллион 679 минг сўм;

  • 10 граммли — 15 миллион 358 минг сўм;

  • 20 граммли — 30 миллион 717 минг сўм;

  • 50 граммли — 76 миллион 792 минг сўм;

  • 100 граммли — 153 миллион 584 минг сўм

 

Ўзбекистонда олтин нархи ошиши бўйича 2025-йил бошидан бери 32 марта рекорд ўрнатди ва бу вақт давомида 35,6 фоизга қимматлади. 

Жаҳон бозорида ҳам олтин нархи рекорд ўрнатди. Нью Ёркнинг Cомех биржасидаги 24-сентябрдаги савдолар маълумотларига кўра, олтиннинг биржадаги нархи 1 унсияси учун 3800 доллардан ошди.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//