
Жаҳон
Афғонистоннинг Қундуз шаҳридан бўлган ўсмир Ҳиндистон пойтахтига самолётнинг шасси бўлимига яшириниб учиб борди. Бу ҳақда The Indian Express хабар берди.
13 ёшли бола 21-сентябрь куни эрталаб Кам Аир авиакомпаниясининг Кобул – Ню Деҳли йўналишида учган рейсида саёҳатга чиққан. Парвоз 94 дақиқа давом этган. Индира Ганди номидаги халқаро аэропортга етиб боргач, у учиш-қўниш йўлагида тентираб юрганида пайқалган ва хавфсизлик хизматига топширилган. Сўроқ чоғида у шунчаки “қизиқувчанлик” учун шундай қилганини айтган.
Ўсмир аслида Кобулдан Теҳронга учишни мўлжаллаган, аммо адашиб Деҳлига кетаётган самолётга чиқиб қолган. У парвозга енгил кийимда, ҳеч қандай багажсиз чиққан. Мутахассисларнинг айтишича, бундай парвоздан сўнг омон қолиши мўъжиза ҳисобланади.
Самолётлар 9 мингдан 12 минг метр баландликда парвоз қилади, бу ерда ҳаво ҳарорати –50 °C гача тушади. Самолёт салони герметик бўлса-да, шасси бўлимида на иситиш бор, на етарли кислород, бу эса инсон учун ўта хавфли.
Бундан ташқари, кислород етишмовчилиги (гипоксия), совуқдан музлаш (гипотермия), шасси механизмининг ишлаши туфайли жиддий жароҳат ёки ўлим хавфи ҳамда учиш вақтида тушиб кетиш эҳтимоли жуда юқори.
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ