Ўзбекистон 2026-йил март ойида ЖСТ аъзоси бўлиши кутилмоқда

Сақлаш
09:43 / 24.09.2025 65 0

Ўзбекистон 2026-йил март ойида Жаҳон савдо ташкилоти (ЖСТ) аъзоси бўлиши мумкин. Бу ҳақда ЖСТ бош директори Нгози Оконжо-Ивеала хоним “Ўзбекистон 24” телеканалига берган интервюсида айтиб ўтди.

 

“Ноябрь ойида ЖСТ ишчи гуруҳи йиғилиши белгиланган. Умид қиламизки, март ойига белгиланган муддатга қадар барча ишлар якунланади ва Ўзбекистоннинг ЖСТ аъзоси бўлганини тантанали равишда эълон қилиш имкониятига эга бўламиз. Биз бу йўналишда жуда қатъият билан ҳаракат қиляпмиз”, деди у.

 

22-сентябрь куни президент Шавкат Мирзиёев ЖСТ бош директори Нгози Оконжо-Ивеала билан Ню-Ёркда учрашди. Мулоқот давомида шу йил ноябрь ойида бўлиб ўтадиган Ишчи гуруҳнинг навбатдаги йиғилиши натижадорлигини таъминлаш, шунингдек, 2026-йилда музокаралар якунланиши ва Ўзбекистон ташкилотга қўшилиши муҳим экани таъкидланди.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//