Сариосиёда ҳоким ёрдамчиси, муҳандис ва қишлоқ хўжалиги масъули қўлга олинди

Сақлаш
18:01 / 23.09.2025 48 0

Сурхондарё вилоятининг Сариосиё туманида ҳоким ёрдамчиси, муҳандис ва қишлоқ хўжалиги масъулига нисбатан жиноят иши қўзғатилди, деб хабар берди Давлат хавфсизлик хизмати.

 

 

Сариосиё туманидаги МФЙлардан биридаги ҳоким ёрдамчиси ўз хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда 29 ёшли фуқарога мансабдор танишлари орқали туман ҳокимлиги захирасидаги 2,5 гектар суғориладиган ер майдонини 30 йил муддатга ижарага олиб бериш эвазига 29 млн сўм талаб қилган.

 

Ҳоким ёрдамчиси сўралган пул маблағини олган вақтида ДХХ, Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ва Ички ишлар идоралари ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланди.

 

Терговга қадар текширув давомида, у ушбу пул маблағини “Ўздаверлойиҳа” илмий лойиҳалаш институтининг “Сурвилерлойиҳа” бўлинмаси муҳандиси ҳамда Сариосиё тумани қишлоқ хўжалиги бўлими шўъба бошлиғига бериши кераклиги маълум бўлди.


Шундан кейин муҳандис ва шўъба бошлиғи ушбу пул маблағини олган вақтларида уларнинг ноқонуний ҳаракатларига чек қўйилган. Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг 168 ва 211-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//