Жамият
Тошкентда ICT Week Uzbekistan 2025 ахборот-коммуникация технологиялари ҳафталиги бошланди. Унда 50 дан ортиқ давлат ва 20 га яқин расмий делегация вакиллари иштирок этмоқда. Ҳафталик доирасида халқаро форум ва конференциялар, шунингдек, келажак технологиялари ва сунъий интеллект янгиликлари намойиш этиладиган ICT Expo 2025 кўргазмаси ўтказилиши кўзда тутилган.
Тадбирда шунингдек, Яндекс Узбекистан ўзбек тилида гаплашувчи Алисани тақдим этди. Ушбу икки тилли АИ-ёрдамчи фойдаланувчиларга ўзбек ва рус тилида мулоқот қилиш, кундалик иишларни енгиллаштириш, об-ҳаво маъдлумотларидан хабардор қилиш, эслатмалар бериш, мусиқа эшитиш ва ақлли уйни бошқариш кабиларда ёрдам беради. Энди фойдаланувчилар Алиса билан ўзбек тилида ҳам мулоқот қилиши мумкин. У русча суҳбатдан ўзбекчага ва ўзбекча мулоқотдан русчага эркин ва тез ўта олади. Ушбу ёрдамчи Яндекс Узбекистан томонидан яратилган йирик тил модели ёрдамида ишлайди. Уни тайёрлашда профессионал муҳаррирлар ва филологлар иштирок этган ва у Ўзбекистоннинг 13 ҳудудидан бўлган 300 нафар фойдаланувчи томонидан синовдан ўтказилган.
Жамият
Маданият
Жамият
Сиёсат
Жамият
Жамият
77895
Жамият
56805
Жамият
56033
Жамият
51087
Жамият
//
Изоҳ йўқ