Жамият
Экология вазирлиги кеча кундузи ва тунда пойтахтда кузатилган чангли ҳаво бўйича ўз муносабатини бериб ўтди.
Айтилишича, 21-сентябрь кунидаги исиш ҳодисаси ўша куннинг тунида Каспий денгизи орқали марказида атмосфера босими 1028 гПа гача юқори кўтарилувчи совуқ антициклонал жараённинг минтақага давомли фронт олди ғарбий шамоллари билан кириб келишига сабаб бўлган.
21 сентябрь куни ва 22 сентябрь тонгида Навоий вилояти шарқи, Айдаркўл кўллар тизими атрофига эсган кучли ва давомли ғарбий шамоллар ўз йўналишини Чордара сув омбори ҳудудларидан бошлаб бироз шимол томонга ўзгартирган. 22 сентябрь куннинг иккинчи ярмидан Қизилқум шарқи ва Айдаркўл ҳудудлари ҳамда Қозоғистон жанубий вилоятларида кўтарилган чанг ҳаво массалари тўғри Тошкент шаҳрига кириб келган.
Тошкент шаҳри ҳавосида соат 15:00 дан бошлаб ПМ2.5 ва ПМ10 майда дисперс заррачалари орта бошлаган.
Соат 16:00 да пойтахтда жануби-ғарбий шамоллар сониясига 4 метр тезликда эсиб, жануби-ғарбий томондан шаҳар маркази ва шимоли-шарқий томон майда дисперс заррачалари жадал тўпланишига олиб келган. Бу вақтда Тошкент марказий қисмларида ҳам ҳавода ПМ2.5 ва ПМ10 майда заррачалари миллий рухсат этилган меъёрлардан ошган.
Соат 18:30 да Ўзгидрометнинг Тошкентга ўрнатилган кўплаб автомат станция қийматларида ҳавода майда ПМ2.5 дисперс заррачалари тахминан 150 мкг/м³ атрофида шиддат билан кўпайиб бораётгани қайд этилган.
Бу каби қиймат Тошкентнинг катта қисмида майда ПМ2.5 заррачалар билан ифлосланиш миллий рухсат этилган меъёрдан 5 баробаргача кўпайиб кетишини таъминлаган. Айни мана шу муддатда “Тошкент” халқаро аэропортида кўриш масофаси янада ёмонлашиб, 4000 метргача масофани ташкил этган.
Прогнозга кўра, марказида атмосфера босими 1025 гПа.гача кўтарилувчи совуқ антициклон республиканинг марказий қисмларидан ўтмоқда. Ушбу жараён 24 сентябрга қадар республика об-ҳавосини белгиловчи оқим ҳисобланиб, 23–24 сентябрь кунлари айни Тошкент шаҳри ҳавосида тўпланган майда дисперс заррачаларни тўлиқ “тозалаш” қувватига эга эмас.
Аксинча, ушбу ҳаво оқими ҳавода йиғилган майда заррачаларни аста-секин ерга босиш ҳолатини келтириб чиқаради. 23–24 сентябрь тонгги муддатлар ва кечки муддатларда инверсия ҳодисаси сабабли ҳавода майда дисперс заррачалари миқдори яна ортиши эҳтимоли бор.
24 сентябрь тунги муддатларда антициклоннинг минтақадан бутунлай чекиниши ва ўрнига бошқа бир паст босимли атмосфера жараёнлари алмашиниш фонида Тошкент шаҳри ҳавосида майда дисперс заррачалардан тез тозаланиш рўй бериши мумкин.
Жамият
Сиёсат
Илм-фан
Жаҳон
Жамият
Маданият
77321
Жамият
56471
Жамият
55664
Жамият
50723
Жамият
//
Изоҳ йўқ