Санепидқўмита чангли ҳавода нима қилиш кераклиги бўйича тавсиялар берди

Сақлаш
10:13 / 23.09.2025 52 0

Хабарингиз бор, кеча Тошкент шаҳри ҳавоси энг ифлосланган шаҳарлар ичида юқори ўринни эгаллади.

 

 

Шундан келиб чиқиб, Санитария-эпидемиология қўмитаси чангли ҳавода нима қилиш кераклиги бўйича тавсиялар бериб ўтди.

 

Жумладан, бундай пайтда кўчага иложи борича камроқ чиқиш зарур.

 

Ишга, ўқишга, харид учун кўчага чиққанда эса тиббий ниқоб тақиш ва ҳар 2 соатда алмаштириш керак.

 

Кўчадан уйга қайтгач душ қабул қилиш (соч ва юз-кўзларни яхшилаб ювиш) тавсия этилади.

 

Калит, кўзойнак, телефон ва сумкани намланган салфетка билан яхшилаб артиш, кўчага кийиб чиққан кийимларни ювиш, устки кийимларни (костюм, плаш, пальто ва бошқалар) ниқоб таққан ҳолда ташқарида яхшилаб қоқиш лозим.

 

Бундан ташқари, тавсиялар ичида ним таъсир этувчи тузли сув билан томоқ ва бурунларни тез-тез чайиш, кўпроқ суюқлик (илиқ) ичиш ( иложи бўлса кўк чой), наъматак дамламасини ичиш, суюқ сабзавотли таомлар, сут ва сут маҳсулотлари (қатиқ, кефир ва бошқалар), кўкатларни истеъмол қилиш ҳам бор.

 

Чанг кўп тўпланишини олдини олиш ва уйни ҳамда юзаларни тўғри тозалаш керак.

 

Уй, ишхона ва машина эшиклари ва деразаларини зич ёпган маъқул.

 

Чанг йиғилиши мумкин бўлган ҳамма нарсаларни чангюткич ёрдамида тозалаш керак (гилам, юмшоқ мебель, юмшоқ ўйинчоқлар ва бошқалар). Юмшоқ мебелни қоқишдан аввал усти намланган латта билан ўралиши тавсия қилинади.

 

Чанг йиғилиши мумкин бўлган барча юзаларни (пол, шкаф, ишчи юзалар ва бошқалар) кун давомида бир неча марта намланган латта билан яхшилаб артиш керак.

 

Оёқ кийимларини эшик олдида қолдириш ва имкон қадар тезроқ ювиб қўйиш зарур.

 

Хона ҳавосининг оптимал намлигини таъминлаш, хусусан, ҳўл сочиқларни хоналарга осиш, каттароқ сиғимли идишларга сув солиб қўйиш лозим.

 

Қўмита нафас йўли сурункали касалликлари бор фуқароларга чангли ҳавода ташқарига чиқмасликни маслаҳат берди.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//