
Илм-фан
2025-2026-ўқув йили учун табақалаштирилган тўлов-контракт миқдори ОТМ ректорлари (директорлари) томонидан белгиланади, деб хабар берди Олий таълим вазирлиги.
2025/2026-ўқув йили учун кириш имтиҳонлари натижаларига кўра 56,7 ва ундан юқори балл тўплаган, лекин талабаликка тавсия этилмаган абитуриентларни бакалавриат таълим йўналишларига қўшимча қабул қилишда «супер контракт» миқдори ректор (директор) томонидан мустақил, қуйидаги тaртибда белгиланади:
— қабул чегараларига 4,05 баллгача етмаган абитуриентлар учун белгиланган табақалаштирилган тўлов-контракт миқдорлари Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 13 сентябрдаги 578-сон қарори билан тасдиқланган Низом талаблари (1-илова 73-банд)га асосан белгиланади;
— қабул чегараларига 4,05 баллдан ортиқ балл етмаган абитуриентлар учун табақалаштирилган тўлов-контракт миқдорлари олий таълим муассасалари ректорлари (директорлари) томонидан базавий тўлов-контрактнинг 3,0 баробаридан кам бўлмаган миқдорда белгиланади.
Бу ҳақда Давлат комиссияси баёнида қайд этилган.
Барча ОТМ томонидан 2025 йил 25 сентябрга қадар 2025/2026-ўқув йили учун бакалавриат таълим йўналишлари ва таълим шакллари кесимида «супер контракт»нинг минимал миқдорлари тасдиқланади ва расмий веб-сайтида эълон қилинади.
2025/2026-ўқув йили қабулида «супер контракт» асосида таҳсил олиш истагини билдирган абитуриентларга бир йиллик ўқитиш қийматининг 50 фоизини 2025 йилнинг 31 октябрга қадар (шу куни ҳам) тўлашга рухсат берилади.
Шунингдек, бакалавриат таълим йўналишларига кириш имтиҳонлари натижаси бўйича танловда иштирок этиб, иккинчи-бешинчи бакалавриат таълим йўналишларидан бири бўйича давлат гранти ёки тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия этилган абитуриентларга ўз хоҳишларига кўра устуворлиги бўйича танлаган биринчи бакалавриат таълим йўналишида табақалаштирилган тўлов-контракт асосида ўқишга рухсат берилди (мақсадли қабул асосида талабаликка тавсия қилинганлар бундан мустасно).
Жамият
Илм-фан
Спорт
Жамият
Жамият
Маданият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ