Жамият
Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳамда Мудофаа вазирлигининг Тоифаланган объектларни қўриқлаш қўмондонлиги ҳамкорлигида қўмондонлик тасарруфидаги Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида жойлашган ҳарбий қисмларнинг ҳарбий хизматчи хотин-қизлари ўртасида “Тўмарис издошлари” танлови ўтказилди.
“Маърифат” тарғиботчилар жамияти аъзоси Жамила Шермуҳаммедова тадбирда сўзга чиқиб, ҳарбий хизматчи аёллар мамлакатимиз мудофаа қудратини мустаҳкамлаш билан бир қаторда оила ва фарзанд тарбиясида ҳам ибрат бўлаётганини таъкидлади.
Танлов иштирокчилари пневматик қуролдан ўқ отиш, амалий машғулотлар, ўзини таништириш, савол-жавоб, моҳир қўллар каби шартларда беллашдилар.
Якуний натижаларга кўра, 99246-ҳарбий қисм ҳарбий хизматчиси Шоҳиста Носирхўжаева 1-ўрин, 99302-ҳарбий қисмдан Шаҳло Нормуродова 2-ўрин, 99280-ҳарбий қисмдан Наргиза Давронова 3-ўринни эгаллаб, чинакам Тўмарис издошлари эканини намойиш этди.
Маданият
Жамият
Жамият
Сиёсат
Жамият
Жамият
77471
Жамият
56572
Жамият
55757
Жамият
50829
Жамият
//
Изоҳ йўқ