"Оилавий тадбиркорлик бўйича 2 мингга яқин мурожаатлар келиб тушган" — Президент

Сақлаш
17:02 / 20.08.2021 997 0

#Online

Президент Шавкат Мирзиёев тадбиркорлар билан учрашувда оилавий тадбиркорликка тўхталиб ўтди. Хусусан, мамлакат раҳбари оилавий тадбиркорлик бўйича 2 мингга яқин мурожаатлар келиб тушганини алоҳида эътироф этди.

Ислоҳотларимиз учун ўта муҳим бўлган оилавий тадбиркорлик йўналишида 2 мингга яқин мурожаатлар келиб тушган. Энди, бу янги тизимда  одамларимиз тадбиркорлик учун кредит оламан деб  ҳокимиятга, банкка  ёки бошқа идорага бориб юрмайди,  асбоб-ускуналарни сотиб олиш учун  таъминотчини қаердан топаман деб, бош қотиришга зарурат қолмайди.

   Кредитни расмийлаштиришдан тортиб, маҳсулотни олиш-сотишгача бўлган  барча жараёнлар, электрон тарзда,  онлайн ҳал этилади.
Ўз навбатида,  ушбу платформа  таъминотчи корхоналар учун ҳам,  камида 10 триллион сўмлик бозор яратади.
Яъни, таъминотчилар учун,  ўзлари ишлаб чиқарган асбоб-ускуналар,  хом ашё ва тайёр маҳсулотларни  тўғридан-тўғри сотиш имконияти яратилади.– Президент.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//