Жаҳон
Қозоғистонда мансабдор шахслар ва депутатларнинг маошларига беш йиллик мораторий ўрнатилди. Бу ҳақда Қозоғистон Президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев ҳукумат билан учрашув чоғида маълум қилди. Президент ўз қарорини амалдорларнинг маоши «жуда етарли» экани билан асослаган.
«Ҳукумат аъзолари, вилоятлар ҳокимлари ва депутатларнинг иш ҳақини оширишга беш йиллик мораторий эълон қилиш мумкин, деб ҳисоблайман», — деган Тўқаев.
Аввалроқ Тўқаев Қозоғистон расмийларининг фуқаролар билан мулоқоти самарасиз эканини айтган эди. Президентнинг сўзларига кўра, давлат органлари раҳбарлари халқ билан қандай мулоқот қилишни билмайди ёки ҳатто қўрқади.
Президент, шунингдек, ҳукумат аъзоларининг мунтазам равишда ҳудудларга бориши, ҳокимларнинг эса аҳоли билан учрашувлар ташкил этиши кераклигини таъкидлаган.
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
77809
Жамият
56750
Жамият
55980
Жамият
51043
Жамият
//
Изоҳ йўқ