Ўзбекистонда меҳнат стажига болани парвариш қилиш муддати ҳам қўшилади

Сақлаш
10:51 / 12.01.2022 982 1

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳасининг муҳокамаси бўлиб ўтди.

 

Лойиҳага кўра, ногиронлиги болаликдан бўлган болаларга 18 ёшгача қараган даврини иш стажига қўшиб ҳисоблаш, болани парваришлаш вақтининг ҳаммасини жамланганда кўпи билан 6 йиллик даврни иш стажига қўшиб ҳисоблаш белгиланмоқда.

 

Республика ҳудудида карантинли ва инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликлар тарқалиши таҳдиди мавжуд бўлган даврда амал қилиб турган даврда пенсия олиш ҳуқуқи вужудга келган фуқаролар, ушбу тадбирлар (чекловлар) даврида ёки тугагандан сўнг бир ой ичида пенсия тайинлашни сўраб мурожаат этган тақдирда, уларга пенсия уни олиш ҳуқуқи пайдо бўлган санадан тайинлаш таклиф этилган.

 

Ушбу қонун лойиҳаси депутатлар томонидан иккинчи ўқишда қабул қилинди.

1 Изоҳ

Axliddin Hamidovich

06:01 / 01.01.1970

To'g'ri qaror charchamanglar

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//