Сиёсат
⚡️Online
Айни пайтда пойтахтимиздаги “Ўзбекистон” халқаро анжуманлар саройида Президент Шавкат Мирзиёевнинг тадбиркорлар билан очиқ мулоқотида аҳолидан келиб тушган мурожаатларнинг 40 фоизи, бизнесни молиялаштириш ва молия-кредит масалалари билан боғлиқ эканини таъкидлаб ўтди. Жумладан, ушбу мурожаа́тларнинг асосий қисмида кредит ставкаларининг юқорилиги, ва кўплаб кредитларнинг қисқа муддатга, тадбиркор учун ноқулай шартларда берилаётгани қайд этилган, – деди Президент.
— Ҳақиқатдан ҳам, тан олиб айтишимиз керак, тадбиркорларга бугунги кунда берилаётган аксарият кредитларнинг муддати 3 йилдан ошмайди.
Шунингдек, банклар томонидан йиллик 8-10 фоиздан хорижий валютада 18 мингга яқин тадбиркорларга берилган кредит, валюта курсининг мунтазам ўсиши ҳисобига, қўшимча харажатларни юзага келтирмоқда. Бу ҳақда мингдан ортиқ мурожаaтлар келиб тушгани ҳам, ушбу масалалар тадбиркорликни ривожлантириш учун, оғир юк бўлиб турганини кўрсатмоқда. Шу боис, тижорат банкларининг узоқ муддатли ресурс базаси ва кредитларнинг мақбул фоиз ставкаларини шакллантириш бўйича, кечиктириб бўлмайдиган чораларни кўришимиз талаб этилади.
Биринчидан, банкларнинг капиталини ошириш бўйича, қўшимча имкониятлар ишга солинади. Бунинг учун, келгуси йилда банкларга Тикланиш ва тараққиёт жамғармасидан бозор тамойиллари асосида, қўшимча 600 миллион доллар ажратилади – Президент.
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ