Жамият
Тошкент шаҳри Юнусобод туманида кечаси ниқобли шахслар томонидан 14 туп элдор қарағай арралаб кетилган. Бу ҳақида Давлат экология қўмитаси Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Қайд этилишича, Юнусобод туманидаги Амир Темур ва Чинобод кўчалари чорраҳаси ёнидаги бир неча сотихлик ерни аукцион орқали қўлга киритган фуқаро ушбу дарахтларни бошқа жойга кўчиришга рухсат беришни сўраб мурожаат қилган. Тошкент шаҳар Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси бунга рад жавобини бергандан кейин турфа ўйинлар бошланган.
Аввалига номаълум кимсалар томонидан тунда 10 туп дарахт ярмигача арралаб кетилган. Экологлар ушбу дарахтларни қуритмасдан сақлаб қолиш мақсадида Ботаника институти мутахассисларини жалб қилган ҳолда агротехник тадбирларни олиб боришади. Лекин орадан маълум вақт ўтгач, кечаси ниқобли кишилар яна 4 туп дарахтни кесиб, воқеа жойидан яширинади.
Ер эгаси Ж.Г. экологлар устидан дарахт кўчирилишига рухсат берилмагани туфайли унинг ҳуқуқлари бузилгани ҳақида ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига шикоят йўллаган. Суд ушбу аризани ҳам қаноатлантиришни рад этган.
Маълум қилинишича, мазкур ҳолат махсус ишчи гуруҳ томонидан ўрганилиб, тўпланган ҳужжатлар Юнусобод туман прокуратурасига топширилган.
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ