Сиёсат
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Қозоғистондаги воқеалар юзасидан ахборот берди.
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги қўшни Қозоғистондаги вазиятни мунтазам равишда кузатиб бормоқда.
Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги дипломатик ваколатхоналари – Нур-Султондаги Элчихонаси, Олма-ота ва Ақтаудаги бош консулликларида тезкор штаблар ташкил этилди.
Қийин аҳволда қолган фуқароларга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Талабалар билан алоқа ўрнатилди. Уларга зарур ёрдам кўрсатиш ишлари олиб борилмоқда. Нур-Султон шаҳридаги аэропортда парвозини кутаётган фуқаролар иссиқ овқат билан таъминланди.
Қозоғистон ҳудудида бўлиб турган Ўзбекистон фуқаролари билан уларнинг қариндошлари ва яқинлари ўртасида алоқа ўрнатишда тезкор ёрдам кўрсатилмоқда.
Олма-отадан Ўзбекистонга қайтишни хоҳловчи фуқаролар рўйхати тузилди. Улар «Uzbekistan airways» компаниясининг навбатдаги рейслари орқали Ватанга қайтарилади. Ҳозирда Олма-ота аэропорти ёпиқлигича қолмоқда.
Ўзбекистоннинг дипломатик ва консуллик муассасалари Қозоғистон ҳуқуқ-тартибот идоралари вакиллари билан жойларда доимий алоқада бўлиб турибди. Ҳозирда Ўзбекистон фуқароларининг ҳибсга олингани ҳақида маълумот йўқ.
Вазирлик эслатиб ўтадики, мамлакатимиз фуқаролари ўзларини қизиқтирган саволлар бўйича Ўзбекистон Республикасининг Нур-Султон (телефон рақами: +7 771 020 36 73), Олма-ота (телефон рақами: +7 777 950 44 33) ва Ақтау (телефон рақами: +7 777 599 00 51) шаҳарларидаги дипломатик ваколатхоналарига мурожаат қилишлари мумкин.
Илм-фан
Жамият
Жаҳон
Жаҳон
Жамият
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ