
Маданият
1 август куни Маънавият ва маърифат марказида, Марказ раҳбари Отабек Ҳасанов бошчилигида Ўзбекистон мустақиллигининг 34 йиллиги муносабати билан «Ватан учун, миллат учун, халқ учун!» шиори остида «Умуммиллий бирдамлик фестивали»ни ҳудудларда юқори савияда ташкил этишга қаратилган учрашув ўтказилгани ва Республиканинг қатор ҳудудларида «Умуммиллий бирдамлик фестивали»га старт берилгани ҳақида хабар берилган эди.
Республиканинг барча ҳудудларини қамраб олишни мақсад қилган мазкур фестиваль бугунга қадар Фарғона, Сурхондарё, Андижон, Қашқадарё, Наманган, Самарқанд, Навоий вилоятларида ўтказилди.
Наманганда ўтказилган фестиваль доирасида дастлаб «Ватан учун, миллат учун, халқ учун!» шиори билан Ёшлар ва кенг жамоатчилик қалбида миллий ғурур, Ватанга муҳаббат, бирдамлик туйғуларини мустаҳкамлаш, ижтимоий фаолликни рағбатлантириш, ижодкор ёшлар ва санъат вакилларининг истеъдодини кенг оммага намойиш этишни мақсад қилган гала-концерт, кейин турли маънавий-маърифий тадбирлар бўлиб ўтди.
Концерт дастурларида ҳудудда истиқомат қилаётган қирғиз, тожик, уйғур ва бошқа миллат вакиллари – кенг жамоатчилик иштирок этди.
Фестиваль доирасида шунингдек, Нанай болалар оромгоҳида «Бахтли болалик» шиори остида маданий-маърифий тадбир бўлиб ўтди. Кўтаринкиликда бошланган фестиваль Нанай маданият марказида давом этди. Унда Ўзбекистон халқ артисти Гавҳар Зокирова, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Эркин Худойқулов ва бошқа «Маърифат» тарғиботчиларининг чиқишлари даврага файз улашди.
Давлатобод тумани «Янги Ўзбекистон» боғида «Ватан учун, миллат учун, халқ учун!» шиори остидаги «Умуммиллий бирдамлик фестивали» доирасида гала-концерт ўтказилди. Тадбирда Ўзбекистон халқ артистлари, таниқли профессорлар, шоир ва ёзувчилар, актёрлар, хушовоз хонандалар ҳамда ёш ижодкорлар иштирок этиб, юртдошларга кўтаринки руҳ ва яхши кайфият улашди.
«Китоб марафони» вилоятнинг Уйчи туман маданият марказида амалга оширилиб, унда республикадан келган меҳмонлар уйчиликларга китоблар совға қилди.
Чуст туманида жойлашган «Мавлоно Лутфуллоҳ» номидаги маданият ва истироҳат боғида «Фаровон ҳаётга илк қадам» мавзусида суҳбатлар ташкил этилиб, унда «Маърифат тарғиботчилари жамияти» аъзолари, туман фаоллари, ёшлар, соҳа мутахассислари ҳамда жамоатчилик вакиллари иштирок этиб, мамлакат тараққиётида бирдамлик, тинчлик ва маънавий баркамолликнинг ўрни ҳақида фикр алмашишди.
10 август куни фестиваль иштирокчилари Самарқанд вилоятига ҳам етиб борди. «Фаровон ҳаётга илк қадам», «Дилдаги гаплар», «Умуммиллий бирдамлик», «Маслаҳат оши», шунингдек, туманларда «Шижоат» ватанпарварлик лойиҳалари ва «Китоб марафони» акцияларини ўтказишни режа қилган ижодкорлар ўз ишини Самарқанд шаҳридаги ФВВ Бошланғич тайёргарлик ва малака ошириш марказида ФВБ ходимлари ва уларнинг оила аъзолари иштирокида «Шижоат» лойиҳасини амалга оширишдан бошлади. Мазкур лойиҳа Самарқанд вилояти Нуробод тумани Сазаган дала ўқув майдонида ҳам ўтказилиб, 200 дан ортиқ ёшлар ҳамда олим-зиёлилар ва эл ардоғидаги санъаткорлар иштирок этди.
Шунингдек, лойиҳа доирасида очиқ мулоқот ва мусиқий чиқишлар билан биргаликда тадбир иштирокчиларига кайфият улашилди.
Ижодий гуруҳ «Бахтли болалик» шиори остидаги маданий-маърифий тадбирларини ўтказиш учун Самарқанд гарнизонига қарашли Маънавият ва маърифат марказида, шунингдек, Каттақўрғон тумани ҳарбий қисмида бўлди.
Шундан кейин фестиваль иштирокчиларининг кейинги манзили Ургут тумани бўлди. 154-сонли умумий ўрта таълим мактабида «Инсон қадри» ва «Дилдаги гаплар» лойиҳалари амалга оширилди. Шу тариқа, Пастдарғом туманидаги Маданият бўлимида «Фаровон ҳаёт сари илк қадам» лойиҳаси, Каттақўрғон тумани Ёшлар истироҳат боғида «Умуммиллий бирдамлик» гала концерт дастури, Нарпай тумани Маданият марказида «Дилдаги гаплар» маданий-маърифий тадбирлари ўтказилди.
«Маслаҳат оши» бўлса, вилоятнинг Пахтачи тумани Маданият марказида бўлиб ўтди.
12 август куни ижодий гуруҳ байрам кайфиятини улашиш учун Навоий вилоятига етиб келди. Тантанали кутиб олинган меҳмонлар иштирокида Навоий шаҳар ҳарбий қисмда «Шижоат» ва «Ҳарбий қисмда бир куним» лойиҳалари ўтказилди. Лойиҳада ўқувчи ёшлар, жамоат фаоллари, фахрийлар, ҳарбий хизматчилар иштирок этди.
«Инсон қадри» лойиҳаси доирасида тарғиботчилар вилоят онкология касалхонасида даволанаётган беморлар ҳолидан хабар олиб, уларга ўзларининг ижод намуналарини туҳфа этди. Шунингдек, тадбирда меҳмонлар томонидан айтилган куй-қўшиқлар, маърифий чиқишлар тадбир иштирокчиларига юқори кайфият бағишлади.
Пойтахтдан ташриф буюрган зиёлилар Конимех туманида ҳам адабиёт, санъат вакиллари туманда миллий урф-одатлар, кўргазмали чиқишлар билан муносиб кутиб олинди.
Республика Маънавият ва маърифат маркази, Ўзбекистон маҳаллари уюшмаси, Олий Мажлис ҳузуридаги Фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди, «Маърифат» тарғиботчилар жамияти, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ҳамда қатор вазирлик ва ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил этилган фестиваль тантаналари давом этади. Ижодий гуруҳ яқин кунларда сиз яшаётган ҳудудга ҳам етиб боради.
Илм-фан
Жамият
Илм-фан
Жамият
Сиёсат
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ