Бухоро шаҳар ҳокимининг уйидан 200 минг доллар ўғирлаб кетилгани ҳақидаги хабарларга расмий муносабат билдирилди

Сақлаш
09:17 / 11.01.2022 1187 0

Ижтимоий тармоқларда Бухоро шаҳар ҳокимининг уйидан 200 минг доллар ўғирлаб кетилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Вилоят Ички ишлар бошқармаси ушбу маълумотни рад этди.

 

Қайд этилишича, хабар Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси масъул ходимлари томонидан ўрганилганда, маълумот мутлақо нотўғри эканлиги, яъни Бухоро шаҳар ҳокими Жамол Носировнинг хонадонида ўғирлик жинояти содир бўлмагани, Ички ишлар бошқармаси ва унинг қуйи тизимларига бундай мазмундаги ҳодиса содир бўлганлиги тўғрисида бирор бир хабар ёки мурожаат келиб тушмагани ёхуд ҳокимнинг бирор бир яқин қариндошлари томонидан ҳам бундай жиноий ҳодиса юз берганлиги юзасидан хабар ёки мурожаат тушмагани маълум бўлди.

 

Шунингдек, Бухоро шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати ҳам ушбу ҳолат юзасидан муносабат билдирди. Таъкидланишича, 4 январь куни ҳоким даволанишда бўлган ва унинг уйига ўғри тушмаган.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//