Маданият
2022 йилнинг сентябрь ойида Тошкент ва Бухоро шаҳарларида «Буюк ипак йўлидаги адабий фестиваль» бўлиб ўтади. Ушбу халқаро тадбир Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, Туризм ва спорт вазирлиги, Ёзувчилар уюшмаси ҳамда мамлакатимизнинг Лондондаги элчихонаси ва «Буюк ипак йўлидаги адабий фестиваль» маъмурияти ҳамкорлигида ташкил этилмоқда.
Фестивалда Марказий Осиё минтақаси тарихи ва маданиятига оид асарлар чоп этган хорижий ёзувчилар, ноширлар, адабий агентлар ва китоб сотувчилари, шунингдек, ўзбек ёзувчи ва шоирлари иштирок этиши кўзда тутилмоқда. Тадбирдан кўзланган мақсад ўзбек ёзувчи ва шоирларининг асарлари учун Европа нашрларига йўл очиш, хорижий ўқувчиларни мамлакатимизнинг бой адабий ва маданий анъаналари ҳамда бугунги куни билан таништиришдан иборат. Режага кўра, ушбу халқаро фестиваль ҳар йили Буюк ипак йўлида жойлашган мамлакатларнинг бирида ўтказилиши керак. Ўзбекистон мазкур фестивални қабул қилган биринчи мамлакат бўлади.
Фестивални ташкил этишда Буюк Британия томонидан “Shute Festival” адабий фестивали маъмурияти, Осиё адабий агентлиги, Осиё ишлари бўйича Қироллик жамияти ва Британия кенгаши иштирок этади. Фестиваль доирасида йигирмадан ортиқ тадбирлар ўтказилади. Булар адабий мунозаралар, янги китоблар тақдимоти, долзарб адабий мавзулардаги семинарлардир.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ