Жамият
17 июль куни Савдо-саноат палатаси билан бўлиб ўтган йиғилишда тадбиркор, Мурад Буилдингс қурилиш компанияси асосчиси Мурод Назаров етти ой аввал қабул қилинган Тошкентнинг 2045 йилгача бўлган бош режасига ўзгартиришлар киритиш режалаштирилаётганини айтиб, дарахт кесишни қонунийлаштиришни таклиф қилганди.
Вазир ўринбосари Давронжон Адилов бўлса Тошкент шаҳрининг бош режасини ўзгартириш масаласи Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги кун тартибидан ўрин олмаганини маълум қилди.
Вазирлик матбуот хизмати Бош режа тадбиркорнинг таклифи ёки тадбиркор ғояси билан ўзгартириладиган эмас, доимий такомиллашиб борадиган жараён эканини айтган. Унга кўра пойтахт Бош режаси тадбиркорнинг хоҳишига кўра эмас, балки илмий ёндашувлар ва жамоатчилик фикри асосида ўзгартирилади:
Бош режани ишлаб чиқишда илмий асослар, шаҳарсозлик талаблари ва жамоатчилик фикри устувор аҳамият касб этади. 1969 йилда ташкил этилган «Тошкентбошпланлити» институти ушбу жараёнда доимий равишда илмий изланишлар олиб боради ва доимий равишда Тошкент ва Самарқанд шаҳарларининг бош режаларини такомиллаштириб боради.
Жамият
Жаҳон
Жамият
Маданият
Жамият
Илм-фан
77653
Жамият
56683
Жамият
55890
Жамият
50952
Жамият
//
Изоҳ йўқ