
Жамият
Вазирлар Маҳкамасининг 458-сонли қарорига асосан (23.07.2025 йилдаги) транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш учун тарифлар янгиланади.
Жумладан, ҳайдовчилар сони чекланган полис нархлари:
▪️ Тошкент ш. ва вилояти учун:
- Енгил автомобиль учун - 192 минг сўм;
- Юк автомобиль учун 336 минг сўм.
▪️ Қолган вилоятлар (Тошкент ш. ва вилоятидан ташқари):
- Енгил автомобиль учун - 160 минг сўм;
- Юк автомобиль учун 280 минг сўм.
▪️ Чел давлатлардан кириб келаётган транспорт воситалари учун:
- Енгил автомобиль учун - 320 минг сўм;
- Юк автомобиль учун 560 минг сўм.
«Чекловсиз полис сотиб олиш учун мазкур нархлар икки баробар тўланиши лозим», дейилади хабарда.
Шунингдек, ҳужжат билан транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта суммасини 80 млн сўмгача (амалда 40 млн сўм) оширилиши белгиланди,
Ушбу ўзгаришлар 2026 йил 1 январдан амал қилади.
Жамият
Жамият
Жамият
Сиёсат
Жамият
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ