
Жамият
Миграция агентлиги ҳамда Шимолий Македония давлатининг «Коузон» корпорацияси билан ҳамкорлик битими имзолангани хабар қилинган эди.
Эндиликда мазкур ҳамкорлик натижасида 250 та бўш иш ўрни очилди.
Бунда ойлик маош 950–2100 еврогача (иш соҳасига қараб) бўлиб, иш соати (соҳага қараб) график асосида белгиланади.
Шартнома муддати 6 ой этиб белгиланган.
Хизмат кўрсатиш соҳалари қуйидагича:
▪️ Кафе ходими;
▪️ Экипаж овқатланиш залида хизмат кўрсатувчи ходим;
▪️ Бош официант;
▪️ Ресторан менежери;
▪️ Ресторан назоратчиси;
▪️ Официант;
▪️ Ёрдамчи официант.
Номзодларга қўйиладиган талаблар:
▪️ Камида 2 йиллик иш тажриба (ресторан, меҳмонхона, сервис соҳаларида);
▪️ Ёш чегараси: 21 дан 45 ёшгача бўлган эркак ва аёллар;
▪️ Камида ўрта (лицей, коллеж) маълумотга эга бўлиш;
▪️ Инглиз тилини яхши билиш (IELTS камида 5,5 ёки бошқа халқаро сертификат);
▪️ Меҳмондўстлик ва жамоада ишлаш қобилияти.
Номзодларга тиббий суғурта, виза, транспорт, овқат, яшаш жойи харажатлари иш берувчи томонидан қоплаб берилади.
Хабарда таъкидланишича, номзодлар инглиз тилида CV (резюме) тайёрлаши шарт. Бунда қайси корхонада ишлагани, меҳнат қилган йиллари ҳамда лавозим ва вазифалари аниқ кўрсатилган бўлиши лозим.
Агентлик рўйхатдан ўтиш ишга жойлашишни кафолатламаслигини, номзодлар иш берувчи талаби асосида танланишини билдирди.
Мурожаат учун рақам: 71 202-33-55 (ички рақам 172).
Жамият
Жамият
Жамият
Сиёсат
Жамият
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ