
Жамият
Ҳиндистон Миллий тиббиёт комиссияси ўз абитуриэнтларини Марказий Америкаданинг Белиз давлатидаги учта ҳамда Ўзбекистондаги битта тиббиёт университети филиалида таҳсил олмасликка чақирди.
Қайд этилишича, қуйидаги ОТМлар Ҳиндистоннинг тиббий таълим стандартларига жавоб бермайди:
Бу чақирув Ҳиндистоннинг Мексикадаги элчихонаси ва Ташқи ишлар вазирлигининг Евроосиё бўлими томонидан амалга оширилган. Ушбу муассасалар тиббий таълим бўйича Ҳиндистон томони талаб қиладиган стандартларга жавоб бермаётганидан жиддий хавотир билдирганидан кейин эълон қилинди. Қайд этилишича, ушбу муассасалар Ҳиндистоннинг тиббий таълим стандартларига жавоб бермайди, яъни уларда зарур академик ва клиник стандартлар мавжуд эмас. Қолаверса, ушбу тиббиёт муассасаларида зарур инфратузилма йўқлиги, талабалардан ҳаддан ортиқ тўловлар олиниши, ўқув шароити ва таълим сифати борасида ёлғон маълумотлар берилгани қайд этилган. Бундан ташқари, талабалардан ортиқча тўловлар ундирилган ва курсни тарк этгандан кейин пулни қайтариш рад этилган.
Бу ва бошқа сабабларни ҳисобга олган ҳолда, талабаларга ушбу муассасаларга кирмаслик қатъиян тавсия этилган. Чет элда тиббиёт бўйича ўқиётган ҳиндистонликлар Хорижий тиббиёт битирувчиси литсензиати қоидаларига қатъий риоя қилиши зарур. Акс ҳолда Ҳиндистонда тиббиёт билан шуғулланиш учун рўйхатдан ўтишни рад этишга олиб келиши мумкин.
Аввалроқ ҳиндистонлик талаба Тошкент тиббиёт академиясини танқид қилгани ҳақида хабар берилган эди.
Жамият
Маданият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ