Навоийда Қуролли Кучлар ташкил этилганлигининг 30 йиллиги нишонланди

Сақлаш
00:45 / 09.01.2022 1108 0

Бугун, 8 январь куни Навоий вилояти Маънавият ва маърифат маркази томонидан Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 30 йиллиги ҳамда Ватанпарварлик ойлиги муносабати билан маънавий-маърифий байрам ташкил этилди.

 

 

Унда вилоят Мудофаа бошқармаси ва унинг таркибидаги ҳарбий қисмлар, Ички ишлар лицейи ўқувчи-ёшлари, ҳарбий оркестр, Миллий гвардия бошқармаси, Туризм ва спорт бошқармаси, Маданият бошқармаси, Ўзбекистон филармонияси вилоят бўлинмаси ҳамда бошқа ҳамкор ташкилотлар ходимлари иштирок этди.

 

 

Тадбирни вилоят Маънавият ва маърифат бўлими раҳбари А.Муқимов очиб берди. Ҳамкор ташкилотлар вакилларининг табригидан сўнг концерт дастури намойиш этилди. Ҳарбий қисм аскарларининг жанговор чиқишлари барчада қизиқиш уйғотди.

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//