
Жамият
Фарғоналик ўқувчи юқори натижа билан IELTS сeртификатини қўлга киритди. Бу ҳақида Фарғона вилояти халқ таълими бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Бувайда туманидаги 1-умумий ўрта таълим мактабининг 10-«Б» синф ўқувчиси Малоҳат Набиева халқаро имтиҳон тизими IELTS дан 8,5 балл олган.
«4-синфда ўқиётганимда инглиз тили ўқитувчиси бўлган қўшнимиздан бу тилни ўрганишни бошладим. Унда оддий сўзлар, санаш, ранглар ва касблар номи каби инглиз тилидаги сўзларни ўрганардим. Кейинчалик мактабда дарсларда фаол иштирок этдим. Билимларимни янада ошириш мақсадида қўшимча машғулотларга қатнадим», дейди Малоҳат Набиева.
Иқтидорли ўқувчи келажакда инглиз тили фани ўқитувчиси бўлиш ниятидалигини айтган.
Сиёсат
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
2 Изоҳлар
Isroiljon
12:01 / 01.01.1970
Hayron qolsa arzigulik ball. Bunday natijafa erishish uchun ancha mexnst sabir ketak bolsa kerak. Men ham IELTS GA tayyorlanyapman. Xudo hohlasa men ham yuqori ball olaman Ozi endi boshladim.
Sojida Rahmonqulova
12:01 / 01.01.1970
Qoil ota onasiga Ming raxmad ilohm bizni farzandlarizga ham.nasibu ruzi aylasn Allah inshaallah