Сиёсат
Президент Шавкат Мирзиёевнинг «Янги Ўзбекистон» газетаси бош муҳаррири Салим Дониёров билан суҳбати Жанубий Кореянинг етакчи нашрларидан бири — «The Korea Post» журналида инглиз тилида чоп этилди.
Давлатимиз раҳбарининг юртимизда ва жаҳонда рўй бераётган воқеа-ҳодисаларга билдирган муносабати, фикри ва қарашлари Жанубий Корея жамоатчилиги томонидан илиқ кутиб олинди. Қайд этиш керакки, Корея Республикаси жамоатчилиги, сиёсий ва илмий доиралари вакиллари ҳам Ўзбекистон Президентининг интервьюсини катта қизиқиш билан ўқимоқда.
Ушбу интервьюда мамлакатимизнинг мустақиллик йилларида босиб ўтган йўли, бугунги глобаллашув жараёни ён-атрофимиздаги ва дунёдаги воқеликка теран муносабат оддий ва халқчил тарзда, шу билан бирга кенг қамровда очиб берилган.
«The Korea Post» таҳририяти ходимлари давлатимиз раҳбарининг ушбу интервьюсини долзарб масалаларга нисбатан теран мушоҳада юритилган қизиқарли суҳбат бўлганини эътироф этмоқда, деб ёзади «Дунё» АА.
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ