
Жамият
2025-йилнинг январь-июнь ойларида зўравонликдан жабрланган ва тазйиққа учраган 55 минг 757 нафар хотин-қизларга ҳимоя ордери расмийлаштирилди. Бу ҳақда 10-июль куни АОКАда ўтказилган матбуот анжуманида сўнг Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Умида Абдуллаева маълум қилди.
Абдуллаеванинг айтишича, ҳимоя ордери берилганидан сўнг чекловларни бузган 9 минг 275 нафар зўравон шахс маъмурий жавобгарликка тортилди ва улар тузатиш дастурига йўналтирилди.
“Ҳимоя ордери бу — рақамнинг ортидан қувиш жараёни эмас. Нафақат зўравонликдан жабрланган, балки жабрланиш эҳтимоли бўлган аёлларга ҳам ҳимоя ордери берилмоқда. Ордер расмийлаштирилгач, оила олти ой давомида назоратда бўлади. Биз оилани шунчаки ташлаб қўймаймиз. Зўравон билан психокоррексион дастурлар амалга ошириляпти. 2025 йил ярмида ҳимоя ордерида белгиланган чекловларни бузган 9 мингдан зиёд шахслар маъмурий жавобгарликка тортилди. Бундан ташқари, тузатиш дастури доирасида маҳаллаларда ҳамкорлик ишлари амалга оширилмоқда. Бунда биринчи навбатда, профилактика инспектори масъул ҳисобланади”, дейди Умида Абдуллаева.
“Зўравон шахс, деганда одамнинг айнан гендер мансублигини ҳисобламаймиз. Чунки шахс эркак ёки аёл: қайнона, қайнота, эр, ака, ука — турли қариндошлар бўлиши мумкин. Зўравонлик ҳолатлари нафақат оилада, балки кўча-кўйда, жамоат жойларида ҳам кузатилмоқда. Таҳлилларга кўра, тазйиқ ва зўравонлик ҳолатларининг 80−82 фоизи оилада, қолгани эса турли объектларда содир бўляпти”, — дейди қўмита расмийси.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ