Иқтисод
Ўзбекистон Марказий банки ноябрь ойида дунёдаги бошқа молиявий регуляторлардан кўпроқ олтин сотган. Бу ҳақда Spot хабар берди.
Маълумотларга кўра, ноябрь ойида жаҳон марказий банкларининг жами олтин захиралари 21,5 тоннага камайган. Бу 2021 йил январидан бери биринчи марта қисқартириш ҳисобланади.
Ноябрда олтин нархи охирги 5 ой ичида максимал даражага етган – ҳар унция учун 1866 доллар.
Олтин Ўзбекистондан (21,5 тонна) ташқари Туркия (7 тонна), Россия (3,1 тонна) ва Қирғизистон (1,4 тонна) томонидан ҳам фаол сотилган.
Бошқа регуляторлар озроқ бўлса-да, олтин захираларини кўпайтирган. Ноябрь ойида қимматбаҳо металларнинг энг фаол харидорлари Қозоғистон (4,3 тонна), Польша (3,4 тонна) ва Ҳиндистон (2,8 тонна) Марказий банклари бўлди.
2021 йилнинг январь – ноябрь ойларида олтин савдоси Ўзбекистон Марказий банкига 4,1 миллиард доллар даромад келтирган.
Ўзбекистон экспортидаги ноёб металлнинг улуши 2020 йилнинг 11 ойида 40 фоиздан 2021 йилнинг шу давридаги 26 фоизга қисқарган.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ