Маданият
Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Равшан Намозовнинг гематология шифохонасида даволанаётгани, унга шошилинч қон кераклиги, саломатлиги жиддий хавф остида эканлиги ҳақида хабарлар тарқалди. Вазиятга ойдинлик киритиш мақсадида «Дарё» мухбири хонанданинг синглиси Малика Намозова билан боғланган.
— Ҳақиқатан ҳам акамнинг соғлиғида муаммо бор. У бир неча кундан буён касалхонада. Акам 7 йилдан буён 2-даражадаги хафақон хасталиги билан курашади. Қонга зарурат бўлгани учун яхши инсонларнинг кўмагига муҳтожмиз. Қон гуруҳининг аҳамияти йўқ, фақатгина касалланмаган, соғлом инсоннинг қони бўлса бас. Илтимос, акам соғайиб, оёққа туриб кетишига кўмак беринглар, — деган хонанданинг синглиси.
Эслатиб ўтамиз, Равшан Намозов замонавий сурхон қўшиқлари билан тингловчиларга яхши таниш. Унинг «Чипрадалли», «Ковушим», «Ёр-ёр ёрон-эй», «Биё-биё», «Хаёл» каби қўшиқлари халқимиз кўнглидан жой олган.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ