Тошкентда Ҳудудларнинг архитектура ва шаҳарсозлик қиёфасини ривожлантириш маркази очилади

Сақлаш
03:02 / 05.07.2025 4 0

Тошкент архитектура-қурилиш университетида Ҳудудларнинг архитектура ва шаҳарсозлик қиёфасини ривожлантириш маркази очилади. Кўча ва жамоат паркларининг дизайн коди ишлаб чиқилади, қурилиш объектлари тартибга солинади, аҳолига ноқулайлик туғдирувчи салбий омиллар бартараф этилади.

 

Тошкент архитектура-қурилиш университетида Ҳудудларнинг архитектура ва шаҳарсозлик қиёфасини ривожлантириш маркази ташкил этилади. Бу президентнинг 1-июлдаги қарорида назарда тутилган.

 

Марказнинг асосий вазифалари “Ақлли ва хавфсиз шаҳар” моделини ишлаб чиқиш, жамоат парклари ва кўчаларнинг дизайн кодларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш бўйича ишларни ташкил этишдан иборат.

 

Унинг қуйидаги бошқа вазифалари ҳам бор:

 

     – қурилиш майдонларини тартибга солиш, аҳоли учун ноқулайликлар яратувчи салбий омилларни бартараф этиш ечимларини ишлаб чиқиш;

     – аҳоли орасида қурилиш маданиятини шакллантириш, якка тартибдаги уй-жойларни тартибли қуриш бўйича замонавий ёндашувларни тарғиб қилиш;

    – янги қурилаётган бинолар майдонларини ўлчаш ва хоналарини лойиҳалашнинг илғор методикаларини ишлаб чиқиш;

     – қурилиш жараёнлари давомийлигини сифатни таъминлаган ҳолда қисқартириш бўйича илмий ечимларни тайёрлаш;

     – жамоат бинолари ва кўп квартирали уй-жойларни қуриш ва реконструкция қилиш ишларини лойиҳалаштириш;

     – маданий мерос объектларини хатловдан ўтказиш ва реставрация қилиш режаларини ишлаб чиқиш;

     – ҳудудлардаги қурувчилар ва муҳандис-конструкторлар учун онлайн консулбутатсиялар ҳамда малака ошириш курсларини ўтказиш.

 

Марказ ўз фаолиятини туман ва шаҳарлар ҳокимликлари билан ҳамкорликда олиб бориб, ҳар чоракда янги лойиҳаларни тақдим этади. Унинг фаолияти Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари томонидан қўллаб-қувватланади.

 

Тошкент архитектура-қурилиш университетининг профессор-ўқитувчилар ва изланувчилари туман (шаҳарлар)га бириктирилади ва режа-графикка асосан тегишли ҳудудларда илмий тадқиқотлар ўтказади. Улар маҳаллий ҳокимликлар билан биргаликда бинолар, боғлар ва кўчаларнинг миллий архитектура қиёфасини яратиш бўйича таклифлар ишлаб чиқади. Ҳудудлардан жалб қилинган ҳар бир лойиҳа бўйича ўқитувчилар ва абитуриентлар моддий рағбатлантирилади.

 

2025-йил 1-августдан илмий ечимларни амалиётга татбиқ этишнинг янги тартиби жорий этилади. Унга кўра, Тошкент архитектура-қурилиш университетида ҳар чоракда ўқитувчилар, абитуриентлар ва қурилиш соҳаси вакиллари ўртасида очиқ мулоқотлар ўтказилади. Ушбу учрашувлар доирасида соҳани ривожлантиришнинг долзарб муаммолари ва йўналишлари, ҳамкорликнинг мумкин бўлган йўлларини муҳокама қилиш режалаштирилган.

 

Бундан ташқари, ҳар олти ойда университет илмий-техник кенгаши талабалар, аспирантлар ва абитуриентлар билан биргаликда давлат буюртмаси асосида республика миқёсида қурилиши режалаштирилган хавфлилик омили III-IV тоифа бўлган объектлар лойиҳаларини муҳокама қилади.

 

Ҳар йили 1-декабргача вазирлик университетга янги лойиҳавий ёндашувлар, меъёрий ҳужжатлар ва қурилиш соҳасидаги асосий муаммолар бўйича илмий тадқиқот мавзулари рўйхатини юборади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//