Жамият
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг янги ҳисоботига кўра, дунё бўйича ҳар олти кишидан бири ёлғизликдан азият чекмоқда. Бу ҳақида Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Бу ҳолат уларнинг саломатлигига салбий таъсир кўрсатиб, эрта ўлим кўрсаткичлари ортишига олиб келяпти.
Оқибатда, худди шу муаммо туфайли сайёрамизда соатига қарийб 100 нафар, йилига 871 минг нафардан ортиқ киши ҳаётдан кўз юммоқда. Шу боис ЖССТ бу муаммога глобал эпидемия, деб таъриф берди.
Тадқиқотларнинг кўрсатишича, 13 ёшдан 29 ёшгача бўлган аҳоли вакилларидан 17-21 фоизи ўзини ёлғиз ҳис қилади. Энг юқори кўрсаткичлар ўсмирлар орасида қайд этиляпти.
Паст даромадли давлатларда респондентларнинг 24 фоизи ўзини ёлғиз, деб ҳисоблайди. Бу юқори даромадли мамлакатларга нисбатан (11 фоиз атрофида) икки баравар юқори кўрсаткич.
Шундан келиб чиқиб, ЖССТ барча давлатлар, ҳамжамиятлар ва фуқароларни ижтимоий алоқаларни мустаҳкамлашга чақирди.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
77355
Жамият
56495
Жамият
55695
Жамият
50745
Жамият
//
Изоҳ йўқ