
Сиёсат
1 июль куни Республика Маънавият ва маърифат маркази томонидан “Ўзбекистон тарихи” телеканали ҳамда Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси ҳамкорлигида тайёрланган “Буюклар ҳақида 100 та далил” китоблар жамланмаси тақдимоти бўлиб ўтди. Тақдимот одатдагидан бошқачароқ форматда – китоб ғоясига мос тарзда, мусиқий чиқишлар ва қизиқарли викториналар билан ўтказилди.
Тадбирни Марказ раҳбари Отабек Ҳасанов очиб берди. Кириш сўзи бошида мазкур тўплам мўжазгина бўлишига қарамай, унинг устида бир қатор мутахассислар меҳнат қилганини таъкидлади.
Тарих институти бўлим бошлиғи, тарих фанлари номзоди Шерзодхон Маҳмудов, Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети тадқиқотчиси Нуриддин Убайдуллаев, Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети тадқиқотчиси Бекзод Ибрагимов, Тарих институти кичик илмий ходими Ислом Бўриев, Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети тадқиқотчиси Шозод Нормуродов, саҳифаловчи дизайнер Аҳрор Маликов, муҳаррир Зуҳриддин Қудратов, шунингдек, “Ўзбекистон тарихи” телеканали жамоаси бўлса тузувчи бўлиб хизмат қилган.
Сўзни Азамат Зиё ўз мулоҳазалари билан давом эттирди.
Олимлар, зиёлилар, санъат вакиллари ва ёшлар фаол иштирок этган тақдимотда китоб ҳақида етарлича тасаввур шакллантириш мақсадида махсус ролик намойиш этилди.
“Ҳамма билиши шарт” шиори остидаги мазкур лойиҳа ёшлар орасида оммалашиши учун ундаги тасвирлар сунъий интеллект ёрдамида яратилган. Жанг саҳналари қизиқарли тарзда кўрсатилиб, буюкларимиз буюклигини исботловчи маълумотлар билан бойитилган. Уларни китобдаги махсус Qr-кодлар орқали томоша қилиш мумкин.
Отабек Ҳасанов бу билан лойиҳа тўхтаб қолмаслигини, давомли тарзда буюкларимиз ҳақидаги маълумотларга бой китобчаларни нашр қилишда давом этишларини билдирди.
“Буюк ота-боболаримизнинг ишлари жуда кўп. Лекин биз ўзимизга савол бердик: бу китоблар ким учун? Янги Z авлод учун тайёрланди. Бутун дунёда ижтимоий тармоқлар ёшларни қисқа-қисқа контентга ўргатиб қўйди. Китоб тақдимотлари ҳам янгича шаклда ўта бошлади. Сабаби, бугун шундай замон” – дейди Ҳасанов.
Маълумот учун: тўпламнингнинг илмий маслаҳатчиси академик Азамат Зиё, масъул муҳаррир филология фанлари фалсафа доктори Шуҳрат Ҳайитов, ғоя муаллифи Cитора Барлибоева саналади.
Тарих институти бўлим бошлиғи, тарих фанлари номзоди Шерзодхон Маҳмудов, Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети тадқиқотчиси Нуриддин Убайдуллаев, Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети тадқиқотчиси Бекзод Ибрагимов, Тарих институти кичик илмий ходими Ислом Бўриев, Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети тадқиқотчиси Шозод Нормуродов, саҳифаловчи дизайнер Аҳрор Маликов, муҳаррир Зуҳриддин Қудратов, шунингдек, «Ўзбекистон тарихи» телеканали жамоаси бўлса тузувчи бўлиб хизмат қилган.
Сиёсат
Илм-фан
Жамият
Сиёсат
Жамият
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ