Жамият
“Мактаб – техникум (лицей) – университет” тамойили асосида кадрларни тайёрлаш йўлга қўйилади, деб хабар бермоқда Адлия вазирлиги.
Қайд этилишича, 2025–2026-ўқув йилидан тегишли таълим дастурлари бўйича амалий машғулот ва лаборатория ишларининг камида 25 фоизи хорижий профессор, халқаро сертификатга эга профессионал мутахассислар томонидан ўтказилади.
2025 йил 1 сентябрдан тажриба-синов тариқасида “мактаб – техникум (лицей) – университет” тамойили асосида кадрларни тайёрлаш йўлга қўйилади. Бунда Тошкент шаҳри Юнусобод тумани 250- ва 273-сонли умумтаълим мактаблари университетга бириктирилади ва университет:
– ҳар ойда 1 маротаба 7–9-синф ўқувчиларини уларнинг қизиқишлари доирасида белгиланган соҳаларга оид мавзуларни университет лабораторияларида дарсдан ташқари машғулот сифатида ўқитади;
– ўқувчиларнинг университет лабораторияларига хавфсиз бориб келишини таъминлайди.
Бундан ташқари, “Университет – лаборатория – корхона – вазирлик” экотизими жорий этилади.
Қарорга кўра, йил 1 сентябрдан “Университет – лаборатория – корхона – вазирлик” экотизими жорий этилади. Экотизим доирасида ҳар йили:
– ҳамкорлик қилаётган қурилиш саноати корхоналаридан илмий тадқиқотлар ўтказиш бўйича буюртмалар қабул қилинади;
– талабалар, магистрантлар, илмий изланувчилар ўртасида “Энг яхши 20 та ғоя” танлови эълон қилиниб, саралаб олинади;
– ғолиб лойиҳалар бўйича лабораторияларда тадқиқотлар ўтказилиши таъминланади.
– Шунингдек,Савдо-саноат палатаси амалиётга жорий этилган илмий тадқиқотлар муаллифларини БҲМнинг 35 баравари миқдорида молиявий рағбатлантиради.
2025-йил 1-сентябрдан давлат олий таълим ташкилотларининг архитектура ва қурилиш йўналишидаги барча лабораториялари фаолияти университет томонидан “УниЛаб” платформаси орқали мувофиқлаштириб борилади.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
77355
Жамият
56495
Жамият
55695
Жамият
50745
Жамият
//
Изоҳ йўқ