Маданият
Мана 30 йилдирки 14 - январь — Ватан ҳимоячилари куни мамлакатимизда катта тантана билан нишонлаб келинади. Бугун Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳамда Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳамкорлигида Тоифаланган объектларни қўриқлаш қўмондонлигида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 22 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари ташкил этилганлигининг 30 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари кунини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармойишида белгиланган вазифалар ижроси юзасидан “Ватан ҳимояси — муқаддас бурч!” шиори остида маданий-маърифий тадбир ўтказилди.
Тадбирда Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши аъзоси Баҳодир Умурзоқов ҳамда Республика Маънавият ва маърифат маркази бўлим бошлиғи Махфират Зикировалар сўзга чиқиб, озод Ўзбекистонимиз фаровонлиги ва кун сайин ривожланиб, тараққий этиши юртимиздаги тинчлик ва барқарорлик туфайли эканини таъкидлаб ўтишди.
Унда иштирок этган “Маърифат” тарғиботчилар жамияти аъзолари Ўзбекистон халқ артисти Гавҳар Зокирова ва Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси бўлим бошлиғи, шоира Фароғат Худойқуловалар Ватанни мадҳ этувчи шеърлар ҳамда саҳна асарларидан парчалар ўқишди.
Ўзбекистон Давлат драма театри актрисаси Муножат Тешабоева, “Лазги” ансамблининг хушовоз хонандаси Хуршид Собиров ва Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театри актёри Бахтиёр Аҳмедовларнинг дилтортар қўшиқлари кечага ўзгача файз бағишлади.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ