Энди фуқаро ўзининг иштирокисиз олинадиган кредитларни тақиқлаши мумкин

Сақлаш
11:59 / 17.06.2025 8 0

Жорий йилнинг февраль ойи бошларида Ўзбекистонда ўз-ўзига кредит олишни тақиқлаш бўйича янги қонун кучга кириши кутилаётгани ҳақида хабар берилган эди. 4 март куни "Кредит ахбороти алмашинуви тўғрисида"ги қонун имзоланган. Унга кўра, фуқаролар ўзининг иштирокисиз олинадиган кредитларни тақиқлаш имконига эга бўлганди.

 

Кредит бюроси маълум қилишича, 6 июнь санасидан бошлаб «жисмоний шахслар тўғрисидаги маълумотларни кредит битими тузиши тақиқланган шахслар реестрига киритиш ёки реестрдан чиқариш бўйича» хизмати жорий қилиниб, ундан бепул фойдаланиш имкони мавжуд. Мазкур хизмат фуқароларга ўзларининг иштирокисиз олинадиган кредитларга тақиқ қўйиш, шу билан бирга, бир қанча йирик фирибгарликларнинг олдини олиш имконини беради.

 

"Бу ўз навбатида бугунги кунда ўсиб бораётган яъни, жисмоний шахсларнинг хабарисиз кредитлар расмийлаштирилиши ҳолатларининг олдини олишга туртки бўлади", дейилади хабарда.

 

Хизматдан дастлаб Кредит бюросининг расмий веб-сайти https://portal.infokredit.uz/login орқали фойдаланиш мумкин.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//