Илм-фан
Нобел мукофоти лауреати, Нагоя университети профессори Ҳироши Амано ўзбекистонлик талабалар учун онлайн маъруза ўқиди. Бу ҳақида Инновацион ривожланиш вазирлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.
Ҳироши Амано ёрқин ва энергия тежамкор ёруғлик манбаларидан фойдаланиш имконини берадиган самарали ёруғлик чиқарадиган диодларни ихтиро қилгани учун 2014 йилда физика бўйича Нобел мукофотига сазовор бўлган.
«ЛEДлар билан дунёни ёритиш» мавзусидаги маърузада профессор Амано ўзининг 14 йиллик тажрибаси, соҳага қандай кириб келгани ҳақида ҳам сўзлаб берган.
«Профессор Нобел мукофоти лауреати бўлишига сабаб бўлган изланиши юзасидан ҳам атрофлича маълумот берди. У суҳбат давомида олиб борган изланишларида бир ярим минг марта муваффақиятсизликка учрагани, аммо шунда ҳам изланишларда давом этганини айтди, бу ёшларимизга улкан мотивация бўлади, деб ҳисоблайман», – дейди Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Инновацияларни жорий қилиш ва технологиялар трансферининг миллий офиси бош директори Олимжон Тўйчиев.
Маърузада, шунингдек, электромобиллар борасида ҳам сўз юритилиб, Ҳироши Амано ҳозирда мавжуд электромобиллардан бир неча маротаба самарали янги авлод электр мобиллар устида иш олиб бораётганини айтган.
Жаҳон
Маданият
Жамият
Жаҳон
Иқтисод
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ