Ўзбек ва туркман киноижодкорлари томонидан суратга олинган филм Лондондаги кинофестивалда халқаро мукофотга сазовор бўлди

Сақлаш
11:30 / 06.06.2025 43 0

“Махтумқули Фироғий “ бадиий филми Лондон шаҳрида бўлиб ўтган халқаро Евроосиё ижодий киногилдияси (“ЭCГ Film Festival – 2025”) фестивалида “Томошабинлар эътирофи” номинациясида ғолиб бўлди.

 

Мазкур фильм XVIII асрда яшаб ўтган буюк туркман шоири ва мутафаккири Махтумқули Фироғий ҳаёти ва ижодига бағишланган. Кинода шоирнинг миллий уйғонишга интилиши, юртига бўлган муҳаббати ва тинчликпарвар ғоялари акс эттирилган.

 

Лойиҳа Ўзбекистон Кинематография агентлиги ва “Туркманфилм” киностудиялари ҳамкорлигида амалга оширилди. Режиссёрлар, актёрлар ва ижодий жамоа ҳам Ўзбекистон, ҳам Туркманистон вакилларидан иборат бўлиб, бу фильмнинг маданий мулоқот ва биродарлик рамзи сифатидаги мавқесини янада оширди.

 

Ҳакамлар ҳайъати ва томошабинлар, фильмдаги юксак тасвирий маҳорат, тарихий воқеликни ифода этувчи декорациялар ҳамда актёрларнинг таъсирчан ижросини алоҳида эътироф этди.

 

“Махтумқули Фироғий”  филми – бу шунчаки бадиий асар эмас, у халқларни бирлаштирувчи, эркинлик, қадр-қиммат ва инсонийликнинг абадий қадриятларини тараннум этувчи маданий кўприкдир.

 

“Томошабинлар эътирофи” мукофотининг қўлга киритилиши эса Марказий Осиё киноижодкорларининг маҳоратига берилган юксак баҳодир.

 

Евроосиё ижодий гильдияси томонидан ташкил этиладиган кинофестиваль ҳар йили 20 дан ортиқ мамлакат киноижодкорларини бирлаштириб, Евроосиё киносини тарғиб қилиш учун ўзига хос майдони бўлиб хизмат қилади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//