Маданият
Қашқадарё вилоятининг Катта Лангар қишлоғида жойлашган “Лангар ота” масжиди АҚШ элчихонаси маблағларига қайта таъмирланди.
4-июнь куни Ўзбекистондаги АҚШ элчиси Жонатан Ҳеник ва Қашқадарё ҳокимлиги вакиллари иштирокида мажмуанинг қайта очилиш маросими ўтказилди.
Қайд қилинишича, XV асрда қурилган масжид Маданий асраш бўйича АҚШ элчисининг жамғармасидан тақдим этилган 250 минг доллар маблағ эвазига қайта таъмирланган.
Жараён 2023 йил кузида бошланган ва Чикаго (АҚШ) университети етакчилигидаги лойиҳа бўйича асосий бино пештоқидаги кошинлар таъмирланган, пойдевор мустаҳкамланган, том алмаштирилган ва консервация бўйича маҳаллий мутахассислар тайёрланган.
АҚШ ва Ўзбекистон ҳамкорлиги туфайли Темурийлар даврига оид ушбу тарихий бинонинг ажойиб кошинлари, ўймакор ёғоч устунлари келажак авлодлар учун сақлаб қолинди.
“Қўшма Штатлар ушбу муқаддас асраб-авайлаб қолинишини қўллаб-қувватлашдан фахрланади, энди бу маскан ташриф буюрувчилар учун очиқ”, дейилади элчихона хабарида.
Жамият
Жамият
Жамият
Иқтисод
Маданият
Жамият
77522
Жамият
56602
Жамият
55798
Жамият
50868
Жамият
//
Изоҳ йўқ