Талабалар учун темир йўл чипталарини алмаштириш муддати маълум қилинди

Сақлаш
17:59 / 06.01.2022 1347 0

Темир йўл чипталарини алмаштириш тизими 7 январдан бошланади. Бу ҳақида Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати хабар бермоқда.

 

«2021/2022 ўқув йилининг иккинчи ярмини тўлиқ ва пухта тайёргарлик кўрган ҳолда бошлаш мақсадида олий ва профессионал таълим муассасалари, академик лицей талаба-ўқувчилари учун қишки таътил муддати 2022 йил 24 январга қадар узайтирилди.

 

Шу боис темир йўл чипталари тариф қисмидан 50 фоиз миқдорида чегирма берилиши муддати ҳам 2022 йилнинг 24 январига қадар узайтирилди. Ва асосийси – 2022 йилнинг 11 январигача бўлган муддатга харид қилинган темир йўл чипталари бепул тарзда тегишли муддатга алмаштириб берилади», дейилади хабарда.

 

Қайд этилишича, чипталарни алмаштириш тизими 2022 йил 7 январь куни соат 00:01 дақиқадан фаолиятини бошлайди. Талабалар ва ўқувчилар чипталарини бемалол темир йўл кассаларига бориб алмаштириб олишлари мумкин.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//