Сиёсат
27 май куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев мамлакатда ташриф билан бўлиб турган БМТ Болалар жамғармаси – ЮНИСЕФ ижрочи директори Кэтрин Расселни қабул қилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Томонлар ўртасида БМТ тизимидаги ушбу етакчи ихтисослашган институт билан кўп қиррали ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди. Мамлакатда болалар ҳуқуқларини таъминлаш ва имкониятларини кенгайтириш соҳасидаги миллий дастур қўллаб-қувватланди.
Ташкилот кўмагида Ўзбекистонда болаларни зўравонликдан ҳимоя қилиш бўйича қонун, аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш ва болалар онкологиясига қарши курашиш соҳасида стратегик ҳужжатлар қабул қилинди. Коронавирус пандемиясига қарши курашиш ва вакцинация тизимини ривожлантиришга кўмаклашилди.
Учрашув доирасида қонунчиликни такомиллаштириш, болаларни парвариш қилиш ва қўллаб-қувватлашнинг янги механизмларини жорий этиш, ижтимоий хизмат ва кадрлар тайёрлаш тизимини ривожлантириш, ижтимоий хизматлардан фойдаланиш имкониятини кенгайтириш ва уларнинг сифатини яхшилаш, миллий стандартларни ишлаб чиқиш, ижтимоий суғуртани кенгайтириш, инклюзив таълимни ривожлантириш ва бошқа устувор йўналишларда қўшма чора-тадбирларни амалга ошириш муҳимлиги қайд этилди.
2030 йилгача мўлжалланган янги Мамлакат дастурини қабул қилиш, шунингдек, болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва манфаатларини илгари суриш масалалари бўйича қатор халқаро тадбирларни биргаликда ўтказишга келишиб олинди.
Жамият
Жаҳон
Спорт
Жамият
Сиёсат
Жамият
77445
Жамият
56556
Жамият
55741
Жамият
50811
Жамият
//
Изоҳ йўқ