
Маданият
Халқаро КАНН фестивалининг ғолиблари эълон қилинди. Ғолиблар француз актрисаси Жулиэтте Биноче раислигида, америкалик актриса ва кинорежиссёр Хелли Берри, ҳинд режиссёри ва сценарий муаллифи Паял Кападиа, итальян актрисаси Алба Рорвачер, француз-марокашлик ёзувчи Лейла Слимани, конголик режиссёр, ҳужжатли рассом ва сценарий муаллифи Хомадинг, мексикалик режиссёр, сценарийнавис ва продюсер Карлос Рейгадас ва америкалик актёр Жереми Стронгдан иборат ҳакамлар ҳайъати аъзолари томонидан танланган.
Танловда тақдим этилган 22 та фильм орасидан қуйидагилар ғолибликка лойиқ топилди:
- Олтин пальма япроғи — «Оддий тасодиф» (Жафар Панаҳи)
- Гран-при — «Центиментал қиймат» (Ёаким Триэр)
- Ҳакамлар эътирофи — «Сирот» (Оливер Лаше) ва «Қулаш овози» (Маша Шилинскй)
- Энг яхши режиссёр — «Сирли агент», Клебер Мендонса Фило
- Энг яхши сценарий — «Ёш оналар» (ака-ука Дарденлар)
- Ҳакамлар ҳайъати маҳсус мукофоти — «Тирилиш», (Би Ган)
- Энг яхши актриса — «Сингил», Надия Меллити
- Энг яхши актёр — «Махфий агент», Вагнер Моура
- «Олтин камера» мукофоти — «Президент торти», Ҳасан Ҳади
- ФИПРEСCИ (Халқаро кино танқидчилари федерацияси) мукофоти — «Махфий агент», Клебер Мендонса Филё
Сиёсат
Маданият
Жамият
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ