Спорт
"Уфа" клуби 20 ёшли яримҳимоячини сотиб олиш ҳуқуқи билан келгуси йилнинг июнь ойига қадар ижарага олиш бўйича "Спартак" билан келишувга эришди. Ўрунов Бошқиртистон клубида шартномада келтирилган маълум миқдордаги ўйинларда тўп сурса, уфаликлар Остонни сотиб олиш мажбуриятини олишади.
20 ёшли ўзбекистонлик яримҳимоячи 18 август куни "Уфа" клубида тиббий кўрикдан ўтган эди.
Маълумот учун, Ўрунов 2020 йилда "Уфа"дан "Спартак" сафига 1,5 миллион еврога ўтиши ҳақида хабар қилинган, бир йил ўтиб уфаликлар Остонни ортга қайтармоқчи бўлганида футболчи учун 3 миллион евро сўрашганди. Ўруновнинг Москва клубидаги йиллик маоши 600 минг еврони ташкил этарди.
Маданият
Жамият
Жамият
Маданият
Жамият
Жамият
77848
Жамият
56776
Жамият
56006
Жамият
51056
Жамият
//
Изоҳ йўқ